19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

IT-хабарлар
21 Сен  2019 565

Солиқчиларга IT технологияларининг қўллаш механизмлари тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида йирик пул айланмалари амалга ошириладиган 25 та туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари учун ўқув курслари ўтказилмоқда.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев мазкур ўқув курсида  тадбиркорлик субъектларининг очилгандан ёпилгунга қадар қандай назорат тизимини ўрнатиш, таҳлил қилиш ва IT - технологияларининг қўллаш механизмлари тўғрисида ўқув машғулотини ўтказди.

Жумладан, солиқ тўловчиларга очилганидан тўғри солиқ режимини танлаб бериш, бухгалтериясини юритиш, товарларга устама нархларнинг белгиланиши, Электрон ҳисобварақ – фактуралари, Электрон юк транспорт хати ва онлайн назорат-касса машиналарининг жорий этилиши натижасида олинадиган ахборотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари тушунтирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech