07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Туризм
2 Июн  2020 358

Италия сайёҳларни кутади

Италияда энг диққатга сазовор сайёҳлик жойлар очилди.

Италия пандемия туфайли келиб чиққан уч ойлик карантиндан сўнг яна ўзининг маданий-тарихий ёдгорликларининг кўпчилигини оча бошлаяпти.

3 июнгача ҳаракатнинг чегараланганлиги туфайли ёдгорликларни ҳозирча фақат маҳаллий сайёҳлар томоша қилиш имкониятига эга бўлиб турибди. Барча сайёҳлик объектлари хавфсизлик талабига тўлиқ жавоб беради. Ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанишидан тортиб, албатта тиббий ниқобда бўлиши қатъий талаб қилинади.

Барча диққатга сазовор жойлар аввалдан онлайн буюртма берилишини ёки талаб қилади, ёки тавсия қилади, иштирокчилар сони чегараланган.

Душанбадан бошлаб Рим Колизейи ва Ватикан музейлари томошабинлар учун яна очиқ, шунингдек Тикланиш даврининг рассоми Рафаэлнинг вафот этганлигининг 500 йиллигига бағишланган бош кўргазма ҳам очилади.

Флоренциядаги Уффитси галереяси 3 июндан очилади, Давид ҳайкали жойлашган Академия галереяси эса — 2 июндан.

Мамлакатнинг энг машҳур тарихий жойларининг баъзилари ташриф буюрувчилар учун бир мунча аввалроқ очилган эди. Пизан минораси 27 майда такроран очилган. Флоренциядаги Палассо Питти — 28 майда, Помпей меъморий боғи эса бир ҳафтадан бери ишлаяпти, деб хабар беради «Европейская Правда» нашри.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech