05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Долзарб
30 Мар  2020 1075

Италияда карантин 3 апрелдан кейин ҳам давом этади

Италияда коронавирус эпидемияси тарқалишини тўхтатиш учун бундан уч ҳафта олдин карантин жорий қилинган эди, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца.

 «Табиийки, биз ҳали ҳам ушбу чораларга эҳтиёж сезяпмиз. Агар карантинни тўхтатиш ҳақида ўйлаганимизда, биз фожеали хатога йўл қўйган бўлардик», - дея таъкидлади у якшанба куни «Rai2» телеканалида чиқиш қилиб.

«Бугун биз мазкур инқирознинг ўртасида турибмиз. Ҳушёрликни тушириб бўлмайди. Карантин амалёти 3 апрелда ниҳоясига етадими? Шуни аниқ айтишим мумкинки, карантин вақти аниқ чўзилади», - деди Сперанца.

Унинг айтишича, душанба куни ҳукумат билан илмий қўмита биргаликда мажлис ўтказади. Ўшанда ҳозирги тартибнинг самарасига баҳо берилади.

«Бизга яна кўпроқ вақт керак бўлади», - деди вазир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech