19 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,3 °C

Мамлакатимизда
28 Дек  2018 4079

Ҳакамлик судлари фаолияти якунлари

2018 йилда умумий қиймати 167,8 миллиард сўм ва 6,9 миллион доллар бўлган 6847 иш кўрилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган йиғилишда турли баҳсли масалаларни ҳал этиш ва бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг юридик механизмлари шакллантирилгани таъкидланди. Ҳақ-ҳуқуқ талашувларини ҳал этишнинг энг самарали муқобил усулларидан бири Савдо-саноат палатаси қошидаги Ҳакамлик судидир.

ССП тизимида улар 15 тани ташкил этади. 2007-2016 йилларда 7981 та иш кўрилган бўлса, 2017 йилда – 2465 та, 2018 йили 6847 иш кўрилган.

Самарқанд, Фарғона, Сирдарё ва Андижон ҳудудий бошқармаларида кўрилган ишлар миқдори кўпайгани қайд этилди.

Ўз ахборотимиз.

chamber.uz сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech