03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Молия
9 Янв  2020 1853

2019 йил бўйича пул-кредит сиёсати натижалари

“Пул-кредит сиёсатининг 2019 йил ва 2020-2021 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”да кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг асосий сценарийсига кўра, 2019 йил учун инфляциянинг прогноз кўрсаткичи 13,5-15,5 фоиз даражасида белгиланган эди.

2019 йилда ун ва нон маҳсулотлари нархларининг ошиши йиллик инфляция ўсишига маълум даражада босим ўтказди.

Тартибга солинадиган нархлар ўртача 21,6 фоизга, хусусан, нон – 40 фоизга, газ – 18,8 фоизга, электр энергияси – 18 фоизга ва бензин – 17,6 фоизга ўсди.

Об-ҳаво шароитлари мева-сабзавотлар нархларида ўз аксини топди. Хусусан, мевалар нархи – 21,4 фоизга, картошка – 11,7 фоизга ва гуруч – 5,8 фоизга қимматлашди.

Бундан ташқари, жойларда озуқа-ем захираларининг етишмовчилиги масаласи ҳам гўшт маҳсулотларининг нархига таъсир этди ва уларнинг нархи 23,4 фоизга ошди.

Шу билан бирга хизмат кўрсатиш соҳасидаги нархлар ўсишида тезлашиш кузатилди, бунда йўловчи транспорти хизмати – 13 фоизга, таълим хизматлари – 22 фоизга қимматлашди.

2020 йилдан бошлаб инфляция даражасини пасайтириш бўйича кескин чоралар қабул қилиниши режалаштирилган. Инфляциянинг базавий прогнози 12-13,5 фоиз даражасида белгиланган.

Инфляциянинг прогноз даражасига эришиш мақсади, иқтисодиётга кредит қўйилмалари ўсиш суръатларини 20-25 фоиз атрофида, яъни номинал ялпи ички маҳсулот ўсишининг прогноз қилинаётган даражасида таъминланишини талаб этади.

Шунингдек, солиқ-бюджет сиёсати соҳасида умумий фискал баланс дефицити қисқариши назарда тутилган. Хусусан, умумий фискал баланс дефицитининг 2019 йилдаги ЯИМга нисбатан 4 фоиздан 2020 йилда 2,7 фоизга қисқариши, 2022 йилда 1,5 фоизгача босқичма-босқич пасайиб бориши ва келгуси йилларда ушбу даражада ушлаб турилиши кўзда тутилган.

Хусусий ва хорижий инвестициялар ҳажмининг ошиши иқтисодий ўсиш суръатларини белгиланган прогноз параметрларида ушлаб туришга хизмат қилади.




Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech