11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Инвестициялар
4 Июн  2020 2797

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил январь - апрель ойларидаги инвестиция фаолиятининг якунлари

Жорий йилнинг январь – апрель ойлари мобайнида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 2,5 млрд долларни, шу жумладан тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар - 1,7 млрд ва хорижий кредитлар - 831 млн долларни ташкил этди.

2019 йил шу даврига нисбатан ўсиш суръати 1,6 баробарни ташкил этди. Ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26% гача ўсди.

Ҳисобот даврида 336 та лойиҳа ишга туширилди: 8 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва 328 та ҳудудий аҳамиятга эга саноат объектлари.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни киритиш бўйича Россия, ХХР, Германия ва Жанубий Корея етакчилик қилди, мамлакат иқтисодиётига сармоя киритаётган мамлакатларнинг умумий сони эса 37 тани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда электротехника саноати (2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш - 24 баробар), кимё саноати (ўсиш - 13 баробар), чарм ва пойабзал (ўсиш - 2,5 баробар) соҳаси инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. Нефть ва газ саноати (ўсиш – 2,3 баробар) ва қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилиши (ўсиш – 1,6 баробар) ҳам яхши кўрсаткичларни намойиш этди.

Шу билан бирга, тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга йўналтиришда ўсиш тенденцияси кузатилиб, ҳисобот даврида уларнинг умумий қиймати 958 млн долларни ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баробар ошди. Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш динамикаси Жиззах (13 баробар), Наманган (9,4 баробар) ва Сурхондарё (4,2 баробар) вилоятларида кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ – 4563 - сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига асосан 2020 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан асосий воситаларга 233,2 трлн сўм, шу жумладан тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар - 7,1 млрд доллар, давлат кафолати остидаги хорижий инвестиция ва кредитлар - 2,7 млрд долларни ташкил этиши режалаштирилган.

Хусусан, 2020 йилда 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва саноат объектларини: 206 та янги йирик ишлаб чиқариш объекти, 240 та ҳудудий аҳамиятга эга ишлаб чиқариш объектлари ҳамда 1,6 мингта ижтимоий ва инфратузилмавий объектларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech