30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,3 °C

Ташвишли хабар
12 Мар  2020 1425

Ўқитувчиларнинг 1,2 миллиард сўм пули қайтарилди

Саросиё тумани ўқитувчиларининг иш ҳақи банк ходимлари томонидан талон-торож этилган.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига декабрь, январь ойида берилиши керак бўлган иш ҳақи ўз вақтида берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан текшириш ўтказилган.

Текширув натижасида бюджетдан ажратилган бу пуллар банк ходимлари томонидан ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилгани маълум бўлган.

Терговга қадар текширувда «Қишлоқ қурилиш банк» Акциядорлик-тижорат банк Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи ва банкнинг  бошқа ходимлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида шу ишга қўл ургани аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, текширув давомида улар томонидан ўзлаштирилган 1,2 миллиард сўм бюджет пул маблағлари Департамент ташаббуси билан ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар беради Сурхандарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech