18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,2 °C

Мамлакатимизда
30 Мая  2019 482

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилди

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди:

- Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи;

- Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи;

- Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати;

- Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати.

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига  бириктирилди.

Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади:

- ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган;

- айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган;

- Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган;

- профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech