14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Мамлакатимизда
5 Авг  2019 452

Июль ойида мева-сабзавотлар арзонлашдими?

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича июль ойида умумий ҳисобда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи пасайган.

Аммо мазкур гуруҳ товарлари нархининг ўзгариши бир маромда кечмади. Ой давомида тарвуз 34,3, узум 32,7, нок 29,3, помидор 19,4, карам 16, ва қовун 14,5 фоизга арзонлашган. Саримсоқ (7,4), пиёз (5,7), бодринг (4,6), ситрус мевалар (2,2 фоизга) нархининг қимматлашгани ҳам қайд этилган.

2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг кўтарилиши борасидаги етакчилик пиёз (2,2 баравардан зиёдроқ), саримсоқ (26,4), сабзи (23,5) ҳамда узум (17,7 фоиз) нархига тааллуқлидир. Шу билан бир қаторда йил бошидан бодринг (83,7), помидор (65,7), карам (24,5), тарвуз (16,7) картошка (8,4 фоиз) маҳсулотларининг нархи арзонлашган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech