07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Транспорт
1 Июн  2020 680

Ҳудудларнинг ўзидан авиақатновлар ташкил этилади

17 йиллик танаффусдан сўнг Фарғона халқаро аэропортидан юкларни хорижий давлатларга тўғридан-тўғри жўнатиш имконияти қайта тикланди.

Транспорт вазирлигида ташкил этилган экспортга кўмаклашиш штаби томонидан хорижий харидорларга сифатли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш таъминланмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятидан хорижга ҳўл мевалар экспорти билан шуғулланаётган RTL logistics, UZ-Segong, XinFergana корхоналари томонидан бўлган мурожаатлар ва ушбу корхоналарнинг фаолияти Транспорт вазирлигининг аэропортларни ривожлантириш ва ер усти таъминоти бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Экспортёр корхоналар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳўл меваларни Фарғона вилоятининг ўзидан юк авиақатновларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқилди.

Экспортёр корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида UZ-Segong ва XinFergana корхоналари томонидан экспорт учун тайёрланаётган 50 тонна гилос маҳсулоти 1 июнь куни Фарғона халқаро аэропортидан Кореянинг Сеул халқаро аэропортига тўғридан-тўғри етказилиши таъминланди.

Мазкур жараённи муваффақиятли амалга ошириш мақсадида, Наманган ва Тошкент халқаро аэропортларидан махсус техника воситалари Фарғона халқаро аэропортига олиб келинди. Ҳаво кемаси етиб келгунига қадар эса аэропорт ходимларига махсус машғулотлар ўтказилди.

Барча ташкилий масалалар муваффақиятли амалга оширилиб, 50 тонна гилос маҳсулотини Сеул шаҳрига юбориш амалиёти омадли якунланди. Шундай қилиб хорижга тўғридан-тўғри Фарғона халқаро аэропортидан юкларни юбориш имкони яратилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech