26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Мамлакатимизда
22 Мая  2020 253

Эрондан иссиқ ҳаво кириб келяпти

 Республикамиз ҳудудида дам олиш кунлари ҳавонинг илиқ ва қуруқ бўлиши кутиляпти.

 

Бугун Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33-35 даражани ташкил этади.

23-24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech