21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Мамлакатимизда
12 Сен  2019 642

“Жаҳолатга қарши маърифат” ўқув қўлланмаси яратилди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Давлат ва дин” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради академия матбуот хизмати.

Тадбирда Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, тўғри йўлдан адашган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалалари илмий-амалий равишда таҳлил қилинди.

Хорижий экспертлар, турли диний ташкилот вакиллари, диншунос ва шарқшунос олимлар иштирок этган тадбир доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази томонидан пухта таҳлиллар асосида тайёрланган “Жаҳолатга қарши маърифат” ўқув қўлланмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, мазкур қўлланмада миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг моҳияти, мутаассиблик, экстремизм ҳамда терроризмнинг салбий жиҳатлари кенг қамровли маълумотлар ва далиллар орқали атрофлича баён қилинган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech