25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Мамлакатимизда
31 Янв  2019 703

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги кафедра тузилди

Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:

– “Сиёсатшунослик” бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);

– “Амалий сиёсатшунослик” магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);

– “Сиёсий фанлар” таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.

Қарорга мувофиқ университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech