24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Мамлакатимизда
20 Мар  2019 739

Жаҳонгир Ортиқхўжаев туман ҳокимларини огоҳлантирди

2019 йил 18 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси ва уларга мутасадди раҳбарларнинг муносабати юзасидан йиғилиш ўтказилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Йиғилишда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳаллий давлат бошқарув органларига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ҳамда ўз вақтида асосли жавоб берилишига жиддий эътибор қаратилди.

Муҳокама жараёнида Яккасарой туманида 29 та, Олмазор туманида 16 та, Мирзо Улуғбек туманида 14 та, Шайхонтоҳур туманида 13 та ва Сергели туманида 11 та мурожаат белгиланган муддатда ижро этилмаганлиги танқид қилиниб, туман ҳокимликлари огоҳлантирилди.

Шу билан бир қаторда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech