05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,9 °C

Саломатлик
5 Мая  2020 2868

Жами соғайганлар 1 500 нафардан ошди

Фарғона вилоятда бир йўла 47 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 11 нафари Россияда бўлиб қайтган, яна 11 нафари эса Туркиядан чартер рейсида Фарғонага олиб келинган ва карантинга олинган. Яна 1 нафар фуқаро Қирғизистон Республикасидан кириб келган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 24 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 36 нафари Фарғона вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва қўшни Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан бемор бутунлай соғайган. Уларнинг 31 нафари эркак, 16 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 86 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли бола.

Эслатиб ўтамиз, вилоятда коронавирус инфекциясидан айни пайтда 131 нафар бемор бутунлай соғайди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 96 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1501 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech