25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Агросектор
29 Апр  2020 334

Янги кластер мамлакатимизда етакчилар сафига кирмоқчи

 «Jizzax Organic» қишлоқ саноати кластери Жиззах вилоятида 250 иш ўрнини яратди.

Барчамизга маълумки, коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий этилган чекловлар туфайли кўплаб аҳоли даромад манбаларидан айрилди. Ҳозирда Жиззах вилоятида ишсизлик даражаси 9,2 фоизни ташкил этмоқда. Лекин шунга қарамай, маҳаллий тадбиркорлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва айниқса аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бир қанча янги йўналишларни амалга оширяптилпр 

Жиззах вилояти Зомин туманида ташкил этилган «Jizzax Organic» ҲК МЧЖнинг лойиҳа қиймати 150 миллион доллар. Мазкур қишлоқ саноати кластерига суғорувчи, тракторчи ёрдамчиси ва турли ишларни бажарувчи ишчилар лавозимларига, жами 250 кишини ишга қабул қилиш жараёни давом этяпти.

Бу ерда шакллканган вакансиялар малака ва махсус маълумотни талаб қилмайди. Бу, айниқса, ҳимояга муҳтож, «карантиндан аввал ҳам ишсиз бўлган ва кунлик даромадга қарам» аҳоли қатламларини иш билан таъминлашга яхшигина имкон беради.

«Jizzax Organic»даги иш ўринлари пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга ёрдам бериши шубҳасиз. Кластернинг озуқабоп экин майдонлари 5,7 минг гектарга кўпайтирилди, ажратилган ерларда суғориш тизими тикланмоқда, қишлоқ хўжалиги техникаси парки кенгайтирилган.

Шунингдек, Европадан техникалар импорти ҳажми 8,7 миллион долларга етказдирилди. Ҳозирда кластерда Австралиядан 2,5 минг бош Дорпер наслдор қўйларни қабул қилиш, Америка ва Россиядан 5 минг бош наслдор қорамол, шу жумладан Россия бозорида энг йирик гўшт ишлаб чиқарувчи «Мираторг»дан 2 минг Ангус зотли буқа олиш учун тайёргарлик ишлари кетяпти.

Кластер ходимлари учун кунига уч маҳал иссиқ овқат ва иш жойига етказиш учун транспорт ташкиллаштирилган, яқин масофада яшовчи ишчиларга эса велосипед берилади. Ва энг муҳими, янги бўш иш ўринлари мавсумий эмас, демак, одамларнинг даромади доимий ва барқарор бўлади», – дея изоҳ беради «Jizzax Organic» директори Ҳикматилла Каримов.

«Jizzax Organic» компанияси гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ўсимликшунослик ва наслчилик билан ҳам шуғулланади. Жиззах кластерининг яқин келажакдаги режалари – Ўзбекистонни йирик мармар мол гўшти ишлаб чиқарувчисига айлантиришдир, деб хабар беради Жиззах вилояти Зомин туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech