03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Таълим
3 Мар  2020 3112

Янги ўқув йилидан янги ўқув соати

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчилар учун белгиланган ҳафталик ўқув соати амалда меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган. Шу сабабли, бошланғич синфларнинг ўқув соати Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, эндиликда асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки улардан самарали фойдаланган ҳолда сифатли таълим беришга қаратилади. Яъни дарс соатларини қисқартиш бир қатор фанларни умумлаштириш, баъзиларига ажратилган соатларни қисқартириш, яна бошқа бир фанларни ўтишни такомиллаштириш эвазига амалга оширилади. Бунда самарасиз деб топилган мавзуларни ҳам қисқартириш, шунингдек дарс ўтишнинг илғор усулларини жорий этиш, хусусан, халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши  ҳам назарда тутилган. 

Шундан келиб чиқиб, 5-6-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанига ҳафтасига 0,5 соатдан қўшиб берилди ва уларнинг ҳафталик ўқув соатлари миқдори 1 соатга келтирилди. 10-11-синфларда эса  «Кимё» ва «Биология» фанларига 1 соатдан қўшиб берилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech