13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Долзарб
13 Июл  2020 341

Жанубий Корея ҳудудига кириш тартиби кучайтириляпти

Жанубий Корея тўрт мамлакат фуқаролари учун ўз ҳудудига кириш тартибини кучайтирди.

Жанубий Корея ҳукумати 13 июлдан бошлаб бир қатор мамлакат фуқаролари учун Корея Республикаси ҳудудига кириш тартиби кучайтирилганини эълон қилди. Булар Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон мамлакатлари.

Эндиликда ушбу давлатлардан келаётган фуқаролар коронавирус тестидан ўтганлиги ва инфекция мавжуд эмаслигини тасдиқловчи расмий хулосага эга бўлиши керак. Бунда, тиббий маълумотнома Кореяга учишдан 48 соат аввал олинган бўлиши ва фақат Корея Республикаси дипломатик ваколатхоналари томонидан тан олинган муассасалардан олиниши керак.

Шу билан бирга, хориждан келган барча фуқаролар уч кун давомида COVID-19 учун такрорий тест топшириши ва натижаларидан қатъи назар 14 кун давомида карантинда бўлиши зарур.

Шунингдек, 13 июлдан бошлаб, Жанубий Корея портига кириб келадиган барча денгиз кемалари экипаж аъзолари ҳам қирғоққа чиқишдан аввал 14 кунлик карантинни ўташи лозим бўлади, деб хабар беради Российская газета

Сеулдагиларнинг таъкидлашича, кириш тартиби қатъийлаштириладиган рўйхатга қўшилиш эҳтимоли мавжуд яна 11 мамлакатдаги вазият кузатиб борилаяпи экан.

Маълумот учун, ўтган кунлар ичида Корея Республикасида COVID-19 билан касалланган 62 янги ҳолат қайд этилган, 26 нафар бемор соғайган, янги ўлимлар эса қайд этилмаган. Шундай қилиб, бугунги кунга Жанубий Кореяда 13 479 киши касалланган, 289 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган, 986 нафар бемор даволаняпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech