13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Саломатлик
23 Июл  2020 490

Жанубий Кореядан иккинчи инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Жанубий Корея ҳукумати COVID-19 га қарши курашиш учун Ўзбекистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини тақдим қилди.

Корея Республикаси ҳукумати тақдим этган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи жўнатмаси ортилган «Korean Air» авиакомпанияси самолёти бугун Ўзбекистонга етиб келди.

Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра, 144 минг дона тиббий ниқобдан иборат инсонпарварлик ёрдамининг биринчи жўнатмаси жорий йил 10 июлда етказиб берилган эди. Ҳозирги кўмак юки ҳам 206 минг дона шу каби тиббий ниқоблардан таркиб топган.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус инфекциясининг дастлабки кунларидан Корея Республикаси мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига доимий равишда техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиб келяпти.

Хусусан, коронавирус тарқалишининг дастлабки босқичида профессорлар Сой Чже Ук ва Юн Сынг Жу маслаҳатчи сифатида Ўзбекистонда бўлиб, маҳаллий мутахассисларга касалликка қарши курашда ёрдам берди. Апрель ойи охирларида мамлакатимизга қиймати 250 минг долларга тенг бўлган диагностика тўпламлари тақдим этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech