19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
23 Сен  2019 419

Японияда 30 киши тўфондан зарар кўрди

Жорий йилда ўн еттинчиси бўлган «Тапа» тўфонидан мамлакат жанубидаги Окинава ва Кюсю оролларидан ўттиз киши жабр кўрди, дея хабар беради NHK телеканали.

Кюсюда 50 минг уй-жой, Япониянинг асосий Хонсю оролидаги Ямагути префектурасида – яна 9 минг киши электр энергиясисиз қолган.

Ҳозирда Япон денгизидан ўтаётган «Тапа» тўфони шимоли-шарққа қараб ҳаракат қилмоқда. Сешанбага ўтар кечаси Хоккайдо оролининг энг шимолий қисмларига етиб бориши мумкин. Синоптикларнинг таъкидлашича, у аста-секин ўз кучини йўқотиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech