20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Биласизми?
11 Сен  2019 568

Жек Ма Alibaba Group раҳбарлиги лавозимидан кетди

Alibaba компанияси асосчиси Жек Ма  ўзининг 55 ёшлик таваллуд кунида директорлар кенгаши раислиги лавозимидан кетди, дея хабар беради Bloombeg.

Хитойлик тадбиркорининг бугун бойлиги 41,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Йигирма йил ичида Жек Ма Хитойда энг таниқли ва бой одамга айланишга муваффақ бўлган. Агентлик маълумотига кўра, унинг компания директорлар кенгашидаги ўрнини Alibaba Group бош директори Даниэл Чжан эгаллайди.

Alibaba Group кўплаб тузилмаларни бошқаради, жумладан, Aliexpress интернет-дўкони, Alibaba Pictures  кинокомпанияси, Alibaba Cloud Computing ҳисоблаш сервиси, Alipay онлайн электрон тўловлар учун платформа ва ҳоказо.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech