31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Хавфсизлик
8 Апр  2020 353

Жиноятга айланган қувур можароси

Самарқандда ИИБ ходимига қаршилик қилган фуқарога жиноят иши очилди.

Ҳаммаси Қўшработ тумани «Юқори жўш» МФЙ раисининг маҳаллага ичимлик суви учун ўтказишга мўлжалланган сув қувурларини фуқаролар ўзбошимчалик билан ковлаб уйига олиб кетаётганлиги ҳақидаги мурожаатидан бошланган.  

2020 йил 6 апрелда юқоридаги маҳалла раиси сув қувурларини фуқаролар ўзбошимчалик билан ковлаб уйига олиб кетаётганлиги, фуқаролардан ушбу қувурларни олиб беришни сўраб ИИБга мурожаат қилган.

ИИБ ходимлари қувурларни Қўшработ туман «Юқори жўш» маҳалласида яшайдиган 28 яшар фуқаро ковлаб олганлигини аниқлаб, унинг уйига бориб, суҳбатлашиб туришганида, ушбу маҳаллада яшовчи 29 яшар фуқаро келиб ходимларни қонуний фаолиятига қаршилик қилиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилади.

Ушбу фуқарони Қўшработ туман ИИБга олиб боришган вақтида у ИИБ ходимларини яна ҳақорат қилиб, ИИБ биносининг ички томонидаги деворларни, вақтинча ушлаб туриш хонасининг эшиги ва эшик ромларини тепиб шикаст етказади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман прокуратураси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми ва 140-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech