19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Спорт
5 Апр  2019 765

Жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилади

14 апрель куни автопойга ишқибозлари учун муҳим тадбир жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилади.

 

Мусобақада ғилдирак формуласи 4х4 бўлган исталган авто билан қатнашиш мумкин.
Нотекис йўлларда ўзини маҳоратли деб билувчи пойгачилар ўз имкониятларини “стандарт” ҳамда “экстрим” йўналишларида синаб кўришлари мумкин.

Жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси Бектемир туманидаги махсус майдонда ўтказилади.
Тадбирда иштирок этишни хоҳлаганлар 10 апрелга қадар http://4x4energy.uz. сайтига кириб, буюртма беришлари мумкин.
14 апрель куни эса соат 10:00дан рўйхатга олиш ишлари олиб борилади, соат 12:00да эса мусобақага старт берилади.

Жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси Ўзбекистондаги экстримал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech