26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Молия
16 Апр  2019 551

Жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари 1,4 мартага ошди

2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни ташкил этди, деб ёзмоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ёки 1,4 мартага ошди.

Қайд этиш лозимки, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизни ташкил этди, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech