18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,2 °C

Кейинги авлод
3 Июн  2019 460

Жиззах вилояти жамоаси иккала мусобақада ҳам ғолиб бўлди

Жиззах шаҳрида ташкил этилган “Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати” мусобақаларининг ғолиблари аниқланди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақаси бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Сирдарё вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовар бўлди.

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси чемпионати” бўйича ҳам Жиззах вилояти терма жамоаси биринчиликни қўлга киритишди. Иккинчи ҳамда учинчи ўринларни Навоий ва Андижон вилояти терма жамоалари эгаллади.

Ҳудудлардан ташриф буюрган қизлар терма жамоалари ўртасида ҳам “Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақаси бўйича ғолиблар аниқланди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech