20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
24 Июл  2019 340

Жиззах вилоятида 514 та болани туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари бўлмаган

Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Президентимизнинг тегишли қарорига кўра 2018 йилнинг 1 июлидан жорий йилнинг 1 июлига қадар ФҲДЁ тизимида «Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» деган эзгу ғоя асосида қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш, шаърий никоҳда яшаб юрган оилаларнинг никоҳини қонунийлаштириш борасида акция бўлиб ўтди.

Ушбу акцияда ФХДЁ бўлими ходимлари чекка-чекка қишлоқ, маҳаллаларга борган холатда фуқаролар билан учрашувлар, тарғибот ишлари, сайёр қабуллар ташкил этиб, аризалар олдилар.

Оилавий шароити танглиги боис моддий ёрдамга эҳтиёжи бор, боқувчиси йўқ, ижтимоий химояга муҳтож хонадонларга ФХДЁ бўлими ходимлари тўлов масаласида ўзлари ёрдам кўрсатишди.

Энг ачинарли томони, тарғибот тадбирларида 15-16 ёшдаги мактаб ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари қайт этилмаган ҳолатлар аниқланган.

Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, акция доирасида ФХДЁ ходимлари томонидан вилоят бўйича жами 1206 та ҳолат аниқланди. Шундан 836 таси ижобий ҳал этилиб, қонунийлаштирилди. Буни қарангки, 514 таси туғилиш бўлса 297 таси никоҳ, 25 таси ажрим билан боғлиқ.

Айтиш жоизки, мазкур акцияларнинг ўтказилиши аҳолининг туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш, никоҳни қонунийлаштириш борасидаги муаммоларини бартараф этилишига асос бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech