07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Хавфсизлик
17 Янв  2020 1508

Жиззах вилоятидаги газ қуйиш шаҳобчасидаги портлаш тавсилотлари

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 16 январь куни тахминан соат 11-30 ларда, Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган «Gaz Manbai» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида портлаш юз берганди.

Ичида 2,5 тонна суюлтирилган газ сақланаётган цистерна ёнида, ушбу корхонада оператор бўлиб ишлаган 40 ёшли Ш.А. темирларни кесиш мосламаси (болгарка)ни ишлатаётган вақтида чақнаш содир бўлиши оқибатида цистерна портлаган.

Натижада 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган. МЧЖ директори 44 ёшли Э.И. эса турли жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” бандига (Меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларини бузиш) асосан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech