04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Кейинги авлод
22 Ноя  2019 1402

Жиззахда ОТМга қабул амалга оширилмаяпти

Сўнгги кунларда юртдошларимиздан Жиззах шаҳрида Россия Федерация билан ҳамкорликда янги олий таълим муассасаси ташкил этилгани ва унга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушиб, шу  тўғрисида маълумот сўралмоқда.

Жиззах вилоятида учта олий таълим муассасаси: Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтлари ҳамда ЎзМУнинг Жиззах филиали фаолият кўрсатади. Мазкур олий таълим муассасаларида юртимиздаги барча олий ўқув юртларидаги каби қабул жараёни якунланган, дея хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 116 та (95 та маҳаллий, 21 та хорижий) олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан бирортасида ҳам қабул жараёни олиб борилмаяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизга мамлакатимизда ташкил қилинаётган янги олийгоҳлар, соҳага оид энг сўнгги ва тасдиқланган маълумотлар билан вазирликнинг расмий телеграм канали  - @eduuz орқали танишиб боришни тавсия қиламиз, дейилади вазирлик хабарида.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech