18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,9 °C

Саноат
21 Окт  2019 443

Жиззахда шприц ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди

Жиззах шаҳридаги “Шифобахш сув чашмаси” масъулияти чекланган жамиятида тиббиёт соҳасида эҳтиёж юқори бўлган бир марталик шприцлар ишаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Жанубий Кореянинг тиббиёт соҳасидаги энг сўнгги инновацион технологиялари билан жиҳозланган корхонада йилига 2 миллиард 300 миллион дона бира марталик шприцлар ишлаб чиқарилади. Корхонани босқичма-босқич ривожлантириб бориш дастурига асосан келаси йилдан бошлаб томчи уколлар учун системалар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинади.

Корхона ишга тушгач 170 нафар йигит-қиз янги иш ўринларига эга бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech