17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Саломатлик
4 Окт  2019 846

Жиззахда тиббиёт кластери ташкил этилади

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (02.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, ушбу ҳудудда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, тиббий кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи замонавий тиббиёт кластери ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган “Medical care cluster” МЧЖ ташкил этилади.

2022 йил 1 январгача бўлган муддатга “Medical care cluster” МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш доирасида МЧЖ томонидан жалб қилинган пудрат ташкилотлари:

- юридик шахслар даромад солиғи ва ҚҚСни;

- республикада ишлаб чиқарилмайдиган, тиббиёт кластерини қуриш, жиҳозлаш учун мўлжалланган материалларни белгиланган рўйхат бўйича олиб киришда божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари)  тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари кластер фаолиятини ташкил қилиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech