24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,2 °C

Хавфсизлик
12 Июн  2019 621

Жиззахдаги ғишт ишлаб чиқариш цехида 66,5 млн. сўмлик газ ноқонуний ишлатилган

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Шароф Рашидов тумани «Гандумтош» маҳалласида жойлашган хусусий корхонага қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Яъни, бунда ҳуқуқбузар корхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасининг фильтр қисмига пўлат сим ўтказиб, ҳисобга олиш приборларини кўрсатгичини тўхтатиб қўйишни мақсад қилган.

Ҳолат юзасидан, Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг ҳисоб-китоб хулосасига кўра, 56 та горелка ва 28 та камера бўлган ушбу хусусий корхона томонидан таъминотчи корхона манфаатига 66 миллион 576 минг сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Ноқонуний хатти-ҳаракат бўйича корхона раҳбари бугунги кунда пушаймон эканлигини билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech