25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Спорт
10 Мар  2020 389

Йўлланмалар сони олтитага етди

Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё-Океания минтақаси боксчилари учун Олипмиада йўлланмасини берувчи саралаш баҳслари давом этмоқда.

-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов чорак финал жангида гонконглик Синг Ю Цони 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу боксчиларимиз томонидан қўлга киритилган Токио-2020 Олимпиадаси учун олтинчи йўлланма бўлди.

Фанат Қаҳрамонов -75 кг вазн тоифасида чорак финалда эронлик Сейедшаҳин Мусавига қарши рингга кўтарилди. Афсуски, қизиқарли кечган жанг якунида Фанат рақибига имкониятни бой бериб, йўлланма учун курашиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Яна бир боксчимиз -52 кг вазн тоифасида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ярим финал жангида таиландлик Титисан Панмотга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг қўпол хатоси туфайли 1:4 ҳисобида енгилди.

Аёллар терма жамоамиз аъзоси Турсуной Раҳимова -51 кг вазнда мусобақанинг биринчи рақам остида сараланган боксчиси, жаҳон чемпиони ҳисобланган Хитой Тайпейи боксчисига қарши жанг қилди ва ютқазиб қўйди. Аммо, ҳали унда йўлланмага эга чиқиш имконияти бор. Келаси жангдаги ғалаба унга Токио йўлланмасини беради.

-60 кг. вазнда Райҳона Қодирова таиландлик Судапорн Сисондига қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech