19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,1 °C

Мамлакатимизда
3 Окт  2019 636

Жорий йилда 1 минг 200 дан ортиқ янги стандартлар қабул қилинган

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти(Стандартлар институти)да ушбу институтнинг 50 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда институтда қатор йиллар меҳнат қилган фахрий меҳмонлар, ҳамкорликда фаолият олиб бораётган ташкилотлар, “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти, институт ходимлари иштирок этди.

Бугунги кунда институтда кенг доирадаги ислоҳотлар, миллий маҳсулотларимизни халқаро меъёрлар даражасига олиб чиқиш йўлида қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг шу даврига қадар 1214 та янги стандартлар қабул қилиниб, улардан 1173 таси халқаро стандарт, меъёр ва қоидалар билан уйғунлашган. 247 та янги турдаги маҳсулотларни (озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари, кимё технологияси, нефт маҳсулотлари, темир йўл техникаси ва бошқа соҳаларда) ишлаб чиқарилиши стандартлар билан таъминланди.

Стандартлар институти томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 500 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига 5 та давлат стандартлари (O`z DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатига олинди.

Стандартлар институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази томонидан 2019 йил 9 ойлик фаолияти давомида жами 72 та ўқув ихтисослиги бўйича 115 та ўқув курслари ташкил этилди. 2019 йил учун тасдиқланган Режа-жадвал бўйича 61 та ўқув курси ташкил қилиниб, унда 776 нафар мутахассис жалб қилинди. Республика корхона ва ташкилотларининг таклиф ва мурожаатларига асосан, режадан ташқари 54 та ўқув курслари ташкил этилиб, уларда 653 нафар мутахассислар малака оширишди.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази томонидан Туркия давлатининг “Турк стандартлари институти” халқаро аудиторлари томонидан қатор халқаро ўқув курслари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Келгусида Россия Федарацияси, Белоруссия Республикаси, Туркия Респуликаси каби давлатларнинг Стандартлар иститутлари билан ҳамкорликда халқаро курсларни ташкил қилиш режалаштирилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech