15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Мамлакатимизда
6 Ноя  2019 335

Жорий йилда халқ таълими тизимига қанча маблағ ажратилган? Вазирлик маълумот берди

2019 йилда Халқ таълими тизимига давлат бюджетидан жами 16,4 трлн. сўм (2018 йилга нисбатан 38,3%га кўп, 11,8 трлн. сўм) ажратилган бўлиб, жами давлат бюджети харажатларининг 15,2 фоизини (2018 йилда 17,1 фоиз) ташкил этади, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 12,2 трлн. сўм, ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 3,03 трлн. сўм ҳамда бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 1,2 трлн. сўм ажратилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жами 13,4 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 13,2 трлн. сўмни ташкил этган.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 9,9 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 9,8 трлн. сўмга, яъни 99,1 фоизга бажарилган.

Ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 2,5 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 2,4 трлн. сўмга ёки 95,7 фоизга бажарилган.

Бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 926,8 млрд. сўм ажратилиб, ижроси 914,8 млрд. сўмга ёки 98,7 фоизга бажарилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech