24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Мамлакатимизда
24 Апр  2019 628

Ж.Ортиқхўжаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Ўзаро мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Ҳиндистон элчиси икки томонлама муносабатларни янада тараққий эттириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларини ўз ватанига таклиф этди.
Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, заргарлик саноати, сайёҳлик инфратузилмаси йўналишида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Тошкент ва Ҳиндистон муносабатлари ҳақида сўз юритганда пойтахтимизда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида қўшма тадбиркорликни ривожлантириш маркази фаолият юритаётганлигини таъкидлаш ўринли.  Шунингдек, яқин орада ҳиндистонлик ҳамкорлар билан илғор ахборот технологиялари технопарки ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech