23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15 °C

Мамлакатимизда
12 Апр  2019 646

Ж.Ортиқхўжаев: айрим кўчалардаги йўл белгилари ва чизиқлар бугунги кун талабига жавоб бермайди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини ошириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

 

Шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев Тошкентда янги кўприклар, йўл ўтказгичлар ва йўллар қурилаётгани, носоз кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганига қарамай  йўлларда жиддий авария ҳолатлари кузатилаётганини қайд этди. Бунинг сабабларига тўхталар экан, ҳаракат қисмидаги йўл белгилари ва чизиқларининг бугунги кун талаблари даражасида эмаслиги, хусусан, пойтахтимизнинг айрим кўчаларида қўшимча йўл белгиларига эҳтиёж борлиги, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи чизиқлар фақат бир қатор кўчалардагина тиниқ ва ёрқин кўриниши, аксарият йўллар ва кўчалардаги ҳолат эса талабга жавоб бермаслигини айтиб ўтди.

Йиғилишда бу ишларга масъул мутасадди ва раҳбар ходимлар жиддий огоҳлантирилди. Маълум қилинишича, бугундан эътиборан тегишли ишчи гуруҳ шаҳардаги барча кўчаларнинг ҳолати, уларда йўл белгилари ва чизиқлари қанчалик етарли ва талаб даражасида эканлигини ўрганади. Шундан келиб чиқиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилади. Аниқроғи, шаҳар ҳокими берган топшириққа биноан, бир ой муддатда йўл чизиқлари, икки ой муддатда эса йўл белгилари тартибга келтирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech