26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Долзарб
19 Мая  2020 490

ЖССТ огоҳлантиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европани яна бир хавфдан огоҳ этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг қиш фаслида коронавирус инфекцияси иккинчи марта авж олиши тўғрисида Европани огоҳлантирди, деб хабар беради The Telegraph.

Bloomberg ахборот манбаи Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Цзилин ва Ляонин провинцияларидаги шаҳарларда 108 миллион киши COVID-19 нинг янги тўлқини туфайли карантинга жойлаштирилганини маълум қилади.

Халқаро валюта фонди 2021 йилда иқтисодиётнинг тўла тикланиш эҳтимоли кам эканини маьлум қилди. Жаҳон иқтисодиётининг тикланиши учун кўпроқ вақт керак бўлади. Протекционизм хавфи таькидланмокда, деб огоҳлантиради Guardian.

NYTнинг маълум қилишича, Туркияда Ийд-ал-Фитр — Рўза ҳайити айёми вақтида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида шанба кунидан бошлаб мамлакат бўйлаб 4 кунлик изоляция жорий қилинади. Фуқароларнинг кўчага чиқишлари тақиқланади. 

Франция ва Германия Европа иқтисодиётни тиклаш жамғармаси тасарруфида 500 миллиард евро жамлашни таклиф қилмоқда, бу пуллар ЕИ мамлакатлари ўртасида, асосан COVID-19 дан азият чеккан давлатларга кўпроқ миқдорда тақсимланади, деб хабар беради BBC.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech