26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Саломатлик
14 Фев  2019 1757

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг олий даражадаги сессияларининг бирига Ўзбекистон раҳбарлик қилмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро экспертлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур уч кунлик йиғилишда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда. Жумладан, фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятларни кучайтириш ҳамда ижросига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан атрофлича муҳокамалар йиғилиш иштирокчиларида катта қизиқиш ўйғотмоқда.

Муҳокамалар сессияларга бўлинган ҳолда давом этди. Жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов раислигида ўтган якунловчи ялпи мажлисда минтақада саломатликни асраш борасида 2023 йилгача ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари кенг муҳокама этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech