27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Ташвишли хабар
4 Янв  2019 1187

ЙТҲ оқибатида бир норасида гўдак вафот этди

Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бир норасида гўдакнинг ўлимига сабаб бўлди. 2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 14 ёшли Д.Х. бобосининг номидаги "Ласетти" русумли автомашинани Зарафшон шох кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Оқибатда, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган "Матиз" русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада "Матиз" автомашинаси ҳайдовчисининг 3 ёшли ўғли жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ва 1 ёшли қизи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech