03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Транспорт
16 Мар  2020 375

Юк ташишга чеклов йўқ!

Чегаралардан юк ташиб ўтувчи траснспорт воситаларига нисбатан чекловлар қўлланилмайди.

Жорий йил 16 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари ҳаракати тўхтатилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу чеклов, автомобил, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига нисбатан қўланилмайди.

Чегара ўтказиш ҳудудларида мазкур ташувларни амалга ошираётган шахслар ва уларнинг транспорт воситалари тегишли тартибда текширувлардан ўтказилиб, республикамиз орқали ҳаракатланишига рухсат берилади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech