08 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,8 °C

Саломатлик
17 Фев  2020 1378

Юқумли касалликларга қарши ҳамкорликдаги ҳаракат

Беморни зудлик билан ва ишончли изоляция қилиш бугунги кунда тиббиётда долзарб масала бўлиб қоляпти. Айниқса кўпгина мамлакатларда корона вирусга ўхшаш юқумли касалликлар,  авж олаётган бир пайтда шифокорлар ихтиёрида беморларни изоляция қилиш учун зарур мобиль ускуналарнинг бўлиши кераклиги барчага маълум.

 

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси делегацияси Чехиянинг«EGO Zlin, Ltd» корхонасида бўлиб, замонавий долзарб тиббиёт ускуналари билан танишишга муваффақ бўлди. Бунда ишлаб чиқарувчилар биологик ҳимоя деб аталувчи ускуналар тизимини намойиш этишди. Ускунанинг асосини ташкил этувчи биологик ва кимёвий ҳимоя қилувчи костюмлар биринчи навбатда беморлар билан бевосита яқин алоқада бўладиган мутахассислар учун мўлжалланган.

Беморни ўз жойидан касалхонага олиб бориш учун мўлжалланган BIO-BAG EBV-30/40 русумли капсула Миллий палата делегациясида алоҳида қизиқиш уйғотди. Мазкур капсула филтьро-вентиляция билан жиҳозланган бўлиб, CO2 угле газининг бемор қонида кўпайиб кетишининг олдини олиш мақсадида камера ичига керакли миқдордаги тозаланган ҳавони етказиб беради. Шунингдек у турли бактерия ва вирусларни тутиб қолиш, ҳамда дизинфекциялаш ва бир қанча бошқа зарур имкониятларга ҳам эга. Капсулани  вертолёт, тез ёрдам машинаси ва бошқа транспорт воситаларида ҳам қўллаш мумкин.

Делегация аъзолари танишиб чиққан асбоб ускуналардан нафақат тиббиётда, балки, аэропорт, вокзал ва шу каби одамлар гавжум бўладиган жойларда инфекциялар тарқалиш хавфи пайдо бўлган  вазиятларда кенг фойдаланса бўлади.

Дарҳақиқат, ҳозирда Чехиянинг мазкур корханасининг бир неча турдаги маҳсулотлари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, дея хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech