18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Мамлакатимизда
6 Мар  2019 1556

Кафолат  муддати тугамай...

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Мозоркухна МФЙда яшовчи фуқаро Абдулбоқи Файзуллаев Чуст шаҳри Чустий кўчасида жойлашган якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор Н. Нурбоевга қарашли савдо дуконидан “Skayworth” русумли телевизорни 1 200 000 сўмга харид қилади. Янги маҳсулотга 3 йил муддатга кафолат берилади. Аммо орадан 6 ой ўтиб телевизорнинг экрани қорайиб қолади.   

 

Истеъмолчи телевизорни кафолат қоғози билан бирга савдо дўконига олиб боради. Телевизорни сотганлар “ташлаб кетинг таъмирлаб берамиз”, деб олиб қолишади. Орадан бир вақт ўтгач ҳам улар телевизорни тамирлатиб беришмайди. Устига-устак А.Файзуллаев савдо дўконига қайта мурожаат қилганида телевизорнинг экран қисмини алмаштириш лозимлиги, бунинг учун 800 000 сўмга экран олиб бериши лозимлигини айтишади. Ваҳоланки, сотиб олинган телевизорнинг кафолат муддати ҳали тугамаган эди. Бундан жаҳли чиққан А.Файзуллаев Тўрақўрғон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилиб, кафолат муддати давомида нуқсони аниқланган телевизор белгиланган қонунларга асосан  тадбиркор томонидан бепул таъмирлатиб берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech