07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Молия
2 Июн  2020 772

ҚҚС қандай қайтарилади

Карантин даврида давлат бюджетидан тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб варақларига 611,6 миллиард сўм келиб тушди. Бу товарларни экспорт қилишда қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаган корхоналар учун қайтарилган ҚҚС суммасидир.

ҚҚС ни қайтариш – амалдаги Солиқ кодексининг муҳим нормаларидан биридир. Ушбу ҳуқуқ қулай бизнес муҳити яратиш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради.

Инқирозга қарши чоралар шароитда Давлат солиқ қўмитаси товарларни экспорт қилишда ноль ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча ҚҚС миқдорини қайтариш тартибини сезиларли даражада соддалаштирди. Солиқ тўловчи ҚҚС ни қайтариш учун шахсий кабинети орқали ДСҚ га электрон шаклда мурожаат юбориши кифоя. Ҳужжатлар Давлат солиқ қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига ДСҚ томонидан 804 та ариза кўриб чиқилди. Шундан 194 таси Тошкент шаҳри, 102 таси Тошкент вилояти, 86 таси Андижон, 81 таси Наманган, 73 таси Бухоро вилояти ва 34 таси Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келади. 661,6 миллиард сўмлик 336 та ариза Молия вазирлигига юборилди. 468 та ариза асосланмаганлиги, шунингдек йўл қўйилган хато ва камчиликлари сабабли корхоналарга қайтарилди.

Экспорт фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг ҚҚС ни қайтариш масаласидаги мурожаатларини кўриб чиқиш Давлат солиқ қўмитасининг устувор вазифаларидан биридир.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоботида номувофиқликлар аниқланган тадбиркорлик субъектлари хатоларини тузатиб, ҚҚС суммасини қайтариш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун. 2020 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органлари ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини солиқ тўловчига қайтаришни амалга оширади. Яъни солиқ органлари ҚҚСни нафақат экспорт қилувчилар, балки бошқа ҚҚС тўловчиларига ҳам қайтарадилар, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech