25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Молия
21 Янв  2019 1643

Ойлик иш ҳақи қандай бўлди: юқори, ўртача ёки паст?

2018 йилда Ўзбекистонда қайд этилган ўртача номинал иш ҳақи миқдори 1822,2 минг сўмни ташкил этди. Агар 2017 йилга солиштирилса, кўрсаткич 25 фоизга ошган.

 

Шундай қилиб, иқтисодий фаолият турига қараб номинал иш ҳақи миқдори энг кўп ўсган соҳалар ахборот ва алоқа – 33,8, саноат – 30,6, банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фолияти – 29,9, қурилиш – 29,2 фоиз бўлди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Энг баланд ўртача ойлик иш ҳақи Тошкентда кузатилди – 2570,4 минг сўм ёки 141,1 фоиз, энг ками Самарқанд вилоятида – 1431,3 минг сўм ёки 78,5 фоиз.

Соҳалар бўйича фаолиятда банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фолиятида кўрсаткич – 3500,5 минг сўмга тенг бўлди. Энг паст кўрсаткич эса таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд этилган. Йил якунига кўра ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 369 400 сўмни, тиббиёт ҳамда ижтимоий соҳа ходимлариники 1 173 100 сўмни ташкил этди.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech