21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,5 °C

Ташвишли хабар
29 Ноя  2019 1052

Канадада ҳалокатга учраган самолёт бортида асли ўзбекистонлик шахслар бўлган

Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти киши, 5 нафар ўзбекистонлик (эр-хотин ва уларнинг 3 нафар фарзанди) вафот этган. Бу ҳақда телеграм каналларнинг бирида хабар тарқалди.

Унда айтилишича, асли ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган.

Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.

Самолёт Кингстон шаҳрининг шимоли-ғарбига, қуюқ ўрмонга қулаган. Фожеа натижасида самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Қоидага кўра, бундай кичкина самолётларда «қора қути» бўлиши мажбурий бўлмаган. Канада метеорология хизмати тарқатган хабарга кўра, самолёт қулаган пайтда худудда кучли шамол эсган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech