23 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,9 °C

Биласизми?
11 Дек  2019 1823

Канадада тўлиқ электр энергиясида ишлайдиган самолёт парвоз қилди

Бутунлай электр энергияси билан ишлайдиган, дунёдаги биринчи тижорат самолёти Канададаги Британия Колумбияси провинциясига парвозни амалга оширди, дея хабар беради «Harbour Air Seaplanes» компанияси.

Ушбу парвоз Шимолий Америкадаги энг йирик гидросамолётларни ишлаб чиқарувчи «Harbour Air», шунингдек, «электр авиациясида инқилоб қилаётган» magniX компанияларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилди.

«Компаниялар бугунги кунда дунёдаги биринчи тижорий самолётнинг муваффақиятли парвозини эълон қилди ва у бутунлай электр энергиясида ишлайди. Натижада Ричмондда de Havilland Canada DHC-2 Beaver маркали олти ўринли ePlane нинг муваффақиятли парвози амалга оширилд, бу тарихий парвоз авиацияда учинчи – электр даврининг бошланишини белгилайди», дейилади хабарда.

Хабарда самолётни «Harbour Air» компанияси бош директори ва асосчиси Грег Макдугалл бошқаргани келтирилади. Унинг айтишича, ушбу парвоз «тарихга киради».

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech