13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Транспорт
30 Июн  2020 360

Карантин чоралари кучайтирилди

Бухоро вилоятида жамоат транспорти – автобуслар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди.

 

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг 29 июндаги йиғилишида қарорига асосан 30 июндан номаълум муддатга қадар вилоятда жамоат транспортлари (автобус) ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланди. Бунга сабаб сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўпайганлиги кўрсатилган.

Шу билан бирга йўналишсиз таксиларнинг карантин талабларига риоя этган ҳолда ҳаракатланиши қатъий назорат остига олинади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech