29 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,9 °C

Хавфсизлик
25 Мар  2020 409

«Карантин даврида ҳақ-ҳуқуқ»: Ҳуқуққа оид саволларга мутахассис жавоби

Бугун, 25 мартда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

1. Ўз автомобилимни бошқараётган пайтимда ниқоб тақмаслигим мумкинми?

Агар сиз ўз автомобилингизда ҳаракатланаётган бўлсангиз ва автомобилда сиздан бошқа шахс бўлмаса, ниқоб тақмаслигингиз мумкин. Автомобилни тарк этган пайтингизда эса ниқоб тақишга мажбурсиз.

2. Қамоқхоналардаги маҳбуслар билан учрашувлар ҳам карантин бўладими?

Юртимиздаги жазони ижро этиш муассасаларининг барчаси карантин режимига ўтказилган.

Маҳкумларга яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашувлар берилиши вақтинча тўхтатилди. Бунинг ўрнига уларнинг хоҳишига қараб телефон орқали алоқа ўрнатиш таъминланди.

3. Автомобилларни жарима майдончасидан қачон олиб чиқиш мумкин?

Карантин чекловлари туфайли ички ишлар органлари тизимида хизмат кўрсатиш фаолиятлари вақтинча тўхтатилган. Ушбу хизматлар карантин даври ниҳоясига етгач, давом эттирилади.

4. Карантин пайтида Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда ўтганларнинг муддати тугаса, қайта рўйхатдан oтиш учун нима қилиш керак?

Карантин чекловлари даврида, 24 мартдан бошлаб ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятига ҳам боғлиқ.

Ушбу фаолият карантин чоралари бекор қилинган вақтдан кейин давом эттирилади.

5. Нима учун тиббиёт муассасаларида телефон воситалари олиб қўйилмоқда?

Карантин ўрнатилган жойларда хавфсизликни таъминлаш ишлари ёлғон ахборотлар тарқатиш, аҳолида ваҳима кайфиятини уйғотувчи материаллар тарқалишининг олдини олишни ҳам ўз ичига олади. Коронавирусга чалинган беморларни даволовчи врачлардан телефон аппаратларининг олиб қўйилиши ана шу ҳолат билан ҳам боғлиқ. 

Бироқ тиббиёт ходимлари оиласи, яқинлари билан мулоқотда бўлиши учун муассасада фаолият кўрсатиб турган телефон воситаларидан фойдаланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech