30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Молия
16 Мар  2020 1466

Карантин даврида ишдан четлатилган ходимга нафақа тўланадими?

Қонунчиликка кўра, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.

Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech