27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Мамлакатимизда
30 Мар  2020 1016

Карантин шаҳри қабулга шай

29 март куни фотоблогерлар Фотима Абдураҳмонова ва Марат Наджибаев контейнерли даволаш хоналаридан иборат карантин ҳудудида бўлдилар.

Ўтган кеча иккинчи блок қурилиши якунига етиб, у ерга Туркия давлатидан учиб келган фуқаролар жойлаштирилган бўлса, ҳозирда тайёрланаётган блок Кореядан келган юртдошларимиз учун мўлжалланган.

Контейнерлар ўрнатилиб, сув таъминоти ва оқава сув тизимига уланмоқда. Сув артезиан қудуқлардан етказилмоқда, СЭОМ сув тозалигини тасдиқлади. Оқава сув узоқликдаги идишга жамланиб, замонавий технологияларга мувофиқ тозаланмоқда.

Ҳар бир контейнерда 4 та фуқаро жойлашади, сув иситиш ускунаси, кондиционер ва телевизор билан жиҳозланган.

Ҳамма ишлар бир вақтда олиб борилмоқда – мебель анжомлари ўрнатилмоқда, ўринлар тайёрланмоқда, ойналар ювилмоқда, узлуксиз етказилаётган янги контейнерлар учун майдон тайёрланмоқда. 

Янги блоклар тайёр бўлиши баробарида самолётлар қабул қилина бошлайди.

Қурувчилар тушлиги ош ва тузламалардан иборат бўлиб, таомлар бир марталик идишларда тортилмоқда, чой ичилган бокаллар эса стерилизация қилинмоқда.

Карантиндагилар учун тушлик пойтахтимизнинг энг яхши ресторанларидан етказилмоқда.

Ишчилар (қарийб 3 минг киши) ҳазил-ҳузул, яхши кайфият ила ишлаб, бажонидил суратга тушмоқда.

Қурилиш кўлами, хизматларнинг бидамлиги (хавфсизлик, техника таъминоти, ДАН ходимлари, энергетика ва йўл қурилиш соҳаси мутахассислари, ошпазлар, омборчилар ва бошқалар) бир вақтнинг ўзида иш олиб бориши ижобий таассурот уйғотди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech